Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби

Ўзбекистон Республикаси Давлат ГербиЎзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шоxларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради.

Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим оы ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида баxт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Хумо қуши тасвирланган.

Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат баыроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Хумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, паxта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шоҳлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги паxта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат баыроғининг рангларини акс эттирувчи уч xил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан хошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: